Uncategorized

Сурхондарёда 17 минг 110 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган

Кеча бўлиб ўтган матбуот анжумани Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимларининг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланди.

ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этган матбуот анжуманида жорий йилнинг 9 ойида давлат ижрочилари иш юритувида бўлган жами 3 триллион 409 миллиард 408 миллион сўмлик 229 минг 787 та ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб, 2 триллион 726 миллиард 594,3 миллион сўмлик 152 минг 976 та ижро ҳужжати тугатилгани ёки 1 триллион 19 миллиард 137,8 миллион сўмлик 82 минг 395 та ижро ҳужжати ижроси таъминлангани таъкидланди.

Шунингдек, Бюро органлари томонидан вилоятда 17 минг 110 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланиб, алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаганлик учун вилоятда 91 нафар алимент тўловчиларнинг четга чиқиш ҳуқуқлари тиклаб берилган.

Ҳисобот даврида белгиланган ундирувлардан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” махсус жамғармаларига 18 миллиард 403.5 миллион сўм йўналтирилди.

Давлат ижрочилари томонидан аукцион савдоларига чиқарилган мулклардан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 122 та 13 млрд. 672,0 млн. сўмлик мол-мулклар, шу жумладан 108 та 8 млрд. 716,3 млн. сўмлик автотранспорт воситалари, 14 та 4 млрд. 955,6 млн. сўмлик кўчмас мулк объектлари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотилган.

Ўтган давр мобайнида Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан 62 нафар ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 17 та хизмат текширувлари ўтказилиб, натижасига кўра, 53 нафар ходимлар ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан қараб, «Касб одобномаси» талабларига риоя қилмаганлиги ва ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлиги аниқланган. Шундан 9 нафар ходимга «ҳайфсан», 8 нафар ходимга «жарима» интизомий жазоси қўлланилиб,
3 нафар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлса, 1 нафари Бюро органларидан бўшатилган, 9 нафар ходимлар авалги жазоси билан чегараланган, 23 нафари огоҳлантирилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида суд қарорлари асосида фуқароларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлари билан боғлиқ 802 та 5 миллиард 808 миллион сўмлик ижро ишлари келиб тушган бўлиб, мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, 638 та 4 миллиард 734 миллион сўмлик ижро ишлари тамомланган.

Ўз вақтида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган ҳамда бошқа тўловларини ололмаган 729 нафар фуқароларниг ҳуқуқ-манфаатлари тиклаб берилган.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг қарори билан “Узун пахта тозалаш” АЖ.да меҳнат қилган 15 нафар ишчи ходимларнинг 114 миллион 820 минг сўмлик ўз вақтида тўланмаган иш ҳақлари пластик карталари тўлиқ ўтказиб берилган.

Ҳозирда мавжуд 1 миллиард 73 миллион сўмлик, 164 та ижро ишлари бўйича ижро ҳаракатлари давом эттиралаётганлиги таъкидланди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини ихтиёрий бажармаган 918 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Анжуманда суд қарорлари асосида фуқароларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлари билан боғлиқ ишлар ҳамда бошқа ижро ҳужжатлари ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan