Uncategorized

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ-5269-сон, 28.10.2021) билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди.

Институтда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб:

бакалавриат таълим йўналишларида таълимнинг кредит-модул тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда, талабалар учун ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади.

Институт фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

2022-йил якунига қадар Институтда талабалар, магистрлар ва илмий изланувчилар ҳамда ёш профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида лойиҳаларнинг стартапларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи ИТ-инкубатор илмий инновацион маркази ташкил этилади.

Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Институтнинг “Анорчилик” йўналишидаги профессор-ўқитувчилари ва таҳсил олаётган ёш олимлари анор етиштириш тажрибасини ўрганиш учун илғор хорижий давлатларга малака ошириш курсларига ва стажировкаларга юборилади.

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг барча талабалари Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилади ҳамда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan