Uncategorized

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова Сурхондарёда сайловолди учрашувларини бошлади

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида бошланган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Алишер Пардаев сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Мақсуда Ворисованинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди.  

Айни пайтда Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова иштирокчиларни сайловолди дастури билан таништирмоқда.

–Биз барчамиз мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа арафасида турибмиз. Бу йилги сайловолди тадбирлари олдинги йиллардагидан мутлақо бошқача очиқ ва шаффоф ўтмоқда. Бу жараёнда Дастуримизнинг асосий мақсади мамлакатимизда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос давлат қуришдир, – деди номзод. 

– Бунга эришиш учун биз аҳоли кенг қатламлари фаровонлиги таъминланиши, ҳар бир оила ўзининг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларини қондириши, қулай уй-жой, узлуксиз энергия таъминоти, табиий газ ва ичимлик суви, сифатли озиқ-овқат, замонавий таълим ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиши учун етадиган даромад манбаига эга бўлмоғи керак, деб ҳисоблаймиз.

 Барча соҳаларда ижтимоий адолат ва ижтимоий тенгликни қарор топтириш, жамият аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун уларга тенг имкониятлар яратилиши, фуқароларнинг демократик институтлар орқали халқимизнинг ижтимоий кайфиятига, зарур ҳаётий эҳтиёжларини амалга оширишга таъсир кўрсатадиган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, жамоатчилик экспертизаси ва муҳокамаларида кенг иштирок этишини таъминлаш жамиятда демографик асосларни мустаҳкамлайди, деб ҳисоблаймиз.

Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan