Uncategorized

Журналистика университети АОКА таркибига ўтказилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини халқаро ташкилотларнинг сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялари асосида қайта ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасига кўра, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мавжуд штат бирликлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини сақлаган ҳолда, ташкилотни бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил ҳамда Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор шаклда қайта ташкил қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети АОКА таркибига ўтказилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги ҳамда матбуот котиблари фаолияти самарадорлиги рейтингини тузиш орқали соҳада юқори натижаларга эришган ташкилотлар матбуот котибларини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan