Uncategorized

Тошкент вилоятида Кореянинг нуфузли таълим муассасаси ташкил этилади

Университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳокимлик биносида кичик мажлислар залида Жанубий кореялик меҳмонлар билан учрашув бўлиб ўтган.

Унда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Корея Республикаси Hwashin Cyber университетининг МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Kim, Sunggi билан мулоқот олиб борган.

Учрашувда “HWASHIN CYBER UNIVERCITY” таълим муассасасининг 10 млн. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятида Корея Республикаси университетининг филиалини йўлга қўйиш таклифи муҳокама қилинган.

Суҳбат давомида мазкур лойиҳанинг имкониятлари ва икки тарафлама манфаатли жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича, таълим даргоҳида спорт зал, маданият саройи, кутубхона биноларини қуриш, таълим клстерини ташкил этиш, бунинг учун университет қошида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаб биноси, 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш, таълим жараёнини ташкил этишда мутахассислик фанларидан дарсларга малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш лозимлиги айтиб ўтилган.

Шунингдек, университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.

“Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолашга келишиб олинди”, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan