Uncategorized

Термиз дала ўқув майдонида кенг кўламли ўқув-услубий йиғин бошланди

Қўшинларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида миллий армиямизнинг жанговар шайлигини янада ошириш, тайёргарлик машғулотларини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш энг муҳим масала ҳисобланади. Шу мақсадда Жанубий оператив қўмондонлигининг тегишли буйруғига асосан Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмлар ҳаво хужумидан мудофаа бўлинмалари билан авиатциянинг интенсив учиш ҳудудларида дала ўқув йиғини ўтказиш режалаштирилган. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала ўқув майдонида ана шундай ўқув-услубий йиғинга старт берилди.

Жанубий оператив қўмондонлиги ҳаво хужумидан мудофаа бўлими бошлиғи подполковник Сарвар Тоштемиров тадбир аввалида сўз олиб, қўшинларимизнинг жанговар тайёргарлик даражасини дунёнинг энг илғор армиялари билан тенглаштириш кераклиги, бунинг учун ҳарбий қисм ва муассасаларда барча моддий-техник асослар, ҳарбий хизматчилар учун зарур шароитлар яратилгани, эндиги талаб юрт посбонлари фақат ва фақат ўз устида ишлаши, энг сўнгги замонавий билимларни ўзлаштириши лозимлигини таъкидлади.

Дала ўқув йиғинини ўтказишдан асосий мақсад тўпланган тажрибаларни янада мукаммаллаштириш, жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва уларни замонавий шароитларда ҳар томонлама таъминлаш бўйича эгалланган билимларни мустаҳкамлашдан иборатдир. 

Шу куннинг ўзида йиғин иштирокчилари билан саф тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлик машғулотларини янгича усулларда олиб бориш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Саф тайёргарлиги давомида ҳарбий хизматчиларнинг уст-боши, ҳужжатлари, қуроллари кўрикдан ўтказилди.

Ўқув-услубий йиғин давом этмоқда.   

III  даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan