Uncategorized

Буюк Британия Афғонистондаги ИШИДга ҳаводан зарба беришга тайёрлигини маълум қилди

Буюк Британия Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистон ҳудудидаги объектларга янги ҳаво зарбаларини беришга тайёр, деб хабар бермоқда РИА Новости Британия ҳарбий-ҳаво кучлари штаб бошлиғи Майк Уигстон баёнотига таяниб.

«Биз ИШИДга қарши курашда глобал коалицияда катта роль ўйнашимиз керак – бу ҳаво ҳужуми бўладими ёки маълум бир мамлакат ҳудудидаги қўшинлар ва техникалар ҳаракати бўладими?! Агар бизда бунга ҳисса қўшиш имконияти бўлса, мен бунга тайёр эканимизга шубҳа қилмайман», – дейди Уигстон.

Бош штаб бошлиғи таъкидлашича, экстремизм Буюк Британия ва унинг иттифоқчиларига тўғридан-тўғри ёки билвосита хавф туғдирадиган ҳамма жойда бўлиши мумкин. «Афғонистон, балки, дунёнинг энг мураккаб вазиятдаги жойларидан биридир, лекин биз у ерда ишлай оламиз», – дея таъкидлади Уигстон.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan