Uncategorized

«Ҳалоллик ва ҳушёрлик хизматда қурол бўлсин» шиори остида Олтинсой туманида тарғибот ўтказилди

Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таминоти филиали “Олтинсойтумангаз” газ таминоти бўлимида ўтказилган йиғилишда сўз борди.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таминоти филиали ходимлари ўртасида коррупция, таъмагирлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун доимий равишда тадбирлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги шундай тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонининг мазмун-моҳияти, шунингдек, унда кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажаришда амал қилиниши лозим бўлган жиҳатларга эътибор қаратилди.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўлими томонидан “Олтинсойтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Йиғилишда “Олтинсойтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan