Uncategorized

Хитой-ўзбек ваксинасини олганлар хорижга чиқолмаслиги ростми?

Бунга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди

Сўнгги пайтларда фуқаролар ўртасида «Хитой-ўзбек ваксинасини олганлар хорижга чиқолмаслиги ростми?» каби саволлар туғилмоқда. Шунингдек, айрим фуқаролар ЗФ-УЗ-ВAC-2001 ваксинасини олган вақтда юртимизда Модерна каби хориж ваксиналари йўқлигини айтишмоқда. Мазкур саволлар юзасидан Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълумот берди.

Таъкидланишича, бошқа давлат фуқароси сифатида сиз бораётган давлат талабларига риоя қилишингиз керак бўлади ва албатта шу давлатларда белгиланган ваксиналар рўйхати бўйича эмланиб боришингиз мақсадга мувофиқ.

Бундай ҳолатда чет эл фуқароси сифатида шу давлат аҳолиси орасида CОВИД-19 касаллигини тарқатувчиси бўлмаслигингиз жуда муҳим ҳисобланади.

Ҳозирда Ўзбекистон-Хитой ваксинасини 1-босқичи билан эмланган бўлсангиз, шу ваксина билан тўлиқ эмланишингиз талаб этилади. Бу ваксина рўйхатига киритилган давлатлар ҳам кўп, шу давлатларга бемалол боришингиз мумкин.

Aгар сиз режа қилган давлатнинг рўйхатида бу ваксина бўлмаса, тўлиқ ваксинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашишингиз, организмдаги ҳосил бўлган антитаначалар ва саломатлигингиз ҳолати баҳоланган ҳолда мос келадиган турдаги ваксинани олишингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan