Uncategorized

Тошкентда аёлларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган фуқаролар аниқланди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида аёллар ва қизларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълумотга кўра, фуқаролар К.A., Р.Х., Р.Л. махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз аёллар ва қизларга диний таълимдан сабоқ бериб келган.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига («диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш») мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилган. Суд томонидан уларнинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 5 баробари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Тошкент шаҳар ИИБ агарда шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг яна шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланса, Жиноят кодексининг 229−2-моддасига асосан («диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш») жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan