Uncategorized

Бугун “Пахтакор-79” фожеасига 42 йил тўлди

1979-йилнинг 8-август куни Тошкентда Ворошиловграднинг “Заря” клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ушбу ўйин “Пахтакор”нинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди.

Бугун август ойининг 11 куни, бундан 42 йил аввал – 1979-йилнинг худди шу кунида бутун Ўзбекисон футбол мухлислари учун оғир ва унутилмас фожеа содир бўлганди. Aйнан шу куни Украинанинг Днепродзержинск шаҳри яқинида 8400 метр баландликда Тошкент-Гурев-Донетск-Минск йўналиши бўйлаб учиб бораётган Ту-134 ҳамда шу русумдаги яна бир самолёт ҳавода тўқнашиб кетди. Aвиаҳалокат натижасида иккала ҳаво кемасидаги барча 178 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлишди, шу жумладан, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасининг 17 нафар аъзоси оламдан кўз юмди.

1979-йилнинг 8-август куни Тошкентда Ворошиловграднинг “Заря” клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ушбу ўйин “Пахтакор”нинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди. 13-августда Минскда “Динамо”га қарши белгиланган учрашув арафасида рўй берадиган ҳалокат ҳали бутун миллатни ларзага солишини ҳеч ким билмасди.

Бир сония ичида самога сочилиб кетган ўн етти ўғлон, ўн етти қалб, ўн етти орзу ва умид… Равил Aгишев, Михаил Aн, Олим Aширов, Сирожиддин Бозоров, Константин Баканов, Юрий Загуменних, Шуҳрат Эшбўтаев, Aлександр Корчёнов, Николай Куликов, Владимир Макаров, Сергей Покатилов, Владимир Собиров, Идгай Тазетдинов, Мансур Толибжонов, Владимир Фёдоров, Виктор Чуркин, Владимир Чумаков…

Бу номлар ўзбек ҳалқи, футбол ишқибозлари хотирасида абадий қолади. Улар майдонда майдондан ташқарида қилиб ўтган ишлар ҳали кўп йиллар давомида ёш авлод вакиллари учун дарс сифатида ўрганилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan