Uncategorized

Ўзбекистонда Италиянинг Пиза университети филиали очилади

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ комбинатининг янги мисни бойитиш фабрикаси очилишидаги нутқида кадрлар масаласи ҳақида куюниб гапирди:

“Мени энг кўп ўйлантирадиган масалалардан бири, айнан кадрлар тайёрлаш соҳасидир. Чунки шундай катта-катта саноат объектларида ишлайдиган малакали кадрлар керак бўлади бизга.

Барча даражадаги кадрлар – муҳандислар, химик-технологлар, операторлар, машинистлар ва бошқа техник ходимларни тайёрлаш бўйича ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий боғланган, ягона тизимни яратишимиз лозим.

Ушбу йўналишдаги биринчи қадам сифатида биз россиялик шерикларимиз билан биргаликда Олмалиқ шаҳрида «МИСиС» миллий тадқиқотлар технология университети филиалини ташкил этдик.

Бундан ташқари, мамлакатимизда Геология фанлари университети ҳам ташкил этилди. У геология соҳасидаги 5 та илмий-тадқиқот марказини ўз ичига олади.

Университет базасида Москва давлат университети билан биргаликда қўшма таълим дастурини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Куни кеча Тошкентда геология фанлари йўналиши бўйича Италиянинг Пиза университети филиалини очиш ҳақида келишувга эришилди”, – деди давлат раҳбари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan