Uncategorized

Толибондан қочаётган афғонлар ҳарбий базага жойлашади

Афғонистондан АҚШга яқин келажакда 2500 афғон олиб келинади. Улар Виржиния штатидаги Форт Ли ҳарбий базасига жойлаштирилади. Давлат департаменти ва Пентагон бу маълумотни тасдиқлади.

Олиб келинадиганлар орасида қарийб 700 нафари АҚШ ҳарбийларига таржимонлик қилганлар ва бошқа соҳаларда ишлаганлар. Базадан туриб, бу инсонларга доимий туруржой изланади ва улар асталик билан мамлакатнинг бошқа қисмларига кўчади.

Келаётганлар Махсус иммигрант визасига топширганлар ва уни олиш арафасида турганлар, дейди Давлат департаменти сўзловчиси Нед Прайс.

“Бу афғонлар ва уларнинг оилалари АҚШга ишлагани аниқ ва текширувлардан ўтишган», – дейди расмий.

Пентагон мадад кутаётган афғонлар кўплигини тан олади ва уларни АҚШга олиб келиш вақт талаб қилишини эслатади.

Базада улар узоқ қолмайди, дейди мутасаддилар, келиши биланоқ янги жамиятга ўргана бошлаши керак бўлади, чунки янги жойларга тарқалади.

Америка ҳарбийлари 31 августгача Афғонистондан буткул чиқиб кетишни режалаётган бўлса, ўша пайтгача тахминан 18 минг афғон ҳам бу мамлакатга олиб келиниши керак. Акс ҳолда уларнинг ҳаёти хавф остида. Қудратини ҳар куни намойиш этиб турган Толибон биринчи навбатда уларни жазолашга бел боғлаганини таъкидлаб келади.

Бошқа ҳарбий базалар ҳам улар учун очилиши мумкин.

4000 афғон эса бошқа давлатларга вақтинча олиб борилиши кутилмоқда. Бу борада Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон билан мулоқот кетаётгани айтилади. АҚШ бу афғонлар учун, улар виза кутар экан, 90 кун давомида харажатларни қоплайди, жумладан егулик, кийим-кечак ва бошқа заруратларни.

Демократ сенатор Жинни Шаҳин янгиликдан мамнун.

“Байден маъмурияти биз учун меҳнат қилганларни қадрлаётганидан хурсандмиз», – дейди у.

“АҚШ билан ҳамкорлик қилганларни қувватлаш биз ўз сўзимизда туришимизни англатади, дўстларни унутмаймиз», – дейди Шаҳин. «Ваъдада турмаслик хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам хато бўлади».

Форт Ли АҚШ армияси учун учинчи энг йирик тренинг иншооти. Базада, шунингдек, 27 минг ҳарбий оилади билан яшайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan