Uncategorized

Косонсой туманида содир бўлган сел ҳодисаси бўйича қўшимча маълумот

Аввал хабар берганимиздек, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:20ларда Наманган вилояти Косонсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойига 60 метр.куб ҳажмда сел сувлари оқиб келган. Унинг натижасида Косонсой тумани “Маҳмудий Аъзам” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Косонсой” сойи қирғоғида жойлашган, ушбу туманда яшовчи фуқарога тегишли бўлган, дам олиш масканида дам олаётган ва сойга чўмилиш учун тушган фуқароларни сел сувлари оқизиб кетган. Натижада 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 6 нафар фуқаро қутқариб қолинган. 1 нафар бедарак йўқолган фуқаро қидирилаётган эди.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бугун, 17 июль куни эрта тонгда 2014 йилда туғилган, 7 ёшли боланинг жасади Косонсой сойининг “Тагижар” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan