Uncategorized

Майдалаб узоқ муддат кўп ёғган ёмғир

Охирги пайтларда ёз ойлари тугул баҳор ва куз ойларида ҳам узоқ муддат майдалаб ёғадиган ёмғирларни кўриш, кузатиш амри-маҳол бўлиб қолаётганди. Аммо, 16 июль куни ёзнинг қоқ чилласида Фарғона водий вилоятларида кундуз куни қарийиб 12-13 соат давомли майин, кўп миқдорда ёмғир ёғиб берди.

Бу ҳодиса водий вилоятларидаги деҳқону, фермерлар, ҳатто водийликларни ҳам хурсанд қилиб юборди. Жазирамалардан сўнг, ёз ойи учун камёб комфорт, салқин ёз куни қайд этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan