ЖАМИЯТ

Cурхондарёда электр энергия таъминоти масаласи қониқарлими?

Маълумки, барқарор ва сифатли энергия таъминоти мамлакат иқтисодий ривожланишининг муҳим шартларидан биридир. Шу боис кейинги 2 йил ичида соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҳудудларда электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда.

Президентимизнинг «2017–2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янгилаш Дастури тўғрисида»ги қарори, «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» давлат дастурлари асосида Сурхондарё вилоятида реконструкция ва модернизация лойиҳалари ижроси доирасида «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан қатор  ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, маҳаллий истеъмолчиларга электр энергияси таъминотини янада яхшилаш мақсадида 266,5 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 131 дона трансформатор пунктида реконструкция ҳамда янги қурилиш ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, “Обод қишлоқ”, “Обод махалла” ва “Обод марказ” дастурлари ижроси доирасида 149,8 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 60 дона трансформатор пункти янгиланди, бундан ташқари 169 км электр тармоқлари ва барча мавжуд трансформатор пунктларида таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ҳозирги кунда янги қурилиш ва реконструкция ишлари давом этмоқда. Ушбу мақсадда 17,452 млрд сўм маблағ сарфланди. 

2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан 1779 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда 468 дона трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди, 15903 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда 4255 дона трансформатор пункти жорий таъмирланди.

“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш бўйича Бойсун туманининг “Мачай”, “Кентала” ва “Қизилнавр” маҳаллаларида 110/10 кВли “Дарбанд” подстанциясининг 10 кВли 4-фидеридаги ёғоч таянчларга 60 дона темир-бетон тиркамалар (пасынка) ўрнатилди. 25 дона таянчда монтаж-демонтаж ишлари олиб борилиб, 3 км АС-35 симлар янгиланди.

Шунингдек, тумандаги “Қўрғонча” ва “Деҳибало” қишлоқларининг электр таъминотини яхшилаш учун 35/10 кВли “Қўрғонча” постанциясининг 10 кВли 2-фидерининг 2,5 км қисмини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Узун тумани “Боботоғ” тоғли ҳудудидаги “Қизилдашт” қишлоғида 2 дона 250 кВА, “Боботоғ” маҳалласида 1 дона 250 кВА трансформатор пункти ўрнатилиб, шу ҳудуддаги “Оқмачит” маҳалласига туман марказидан 15 дона ёғоч таянчи олиб келиниб, 20 дона темир-бетон тиркамалар янгидан ўнатилди ва 1 км узунликда СИП тармоғи тортилди.

Туманнинг “Серҳаракат” массивидаги эҳтиёжманд оилалар учун ажратилган ҳудудда 1 дона 250 кВА трансформатор пункти ўрнатилган ва 1,2 км узунликда электр тармоқлари қурилган. Ҳозирда яна 21 дона темир-бетон таянчларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Денов тумани “Пожур” маҳалласидаги 10 кВли тармоқ учун 30 дона темир-бетон таянчлар, “Ушор” маҳалласида эса 1 дона 250 кВА трансформатор пункти ўрнатилди.

Сариосиё туманидаги тоғли ҳудудларнинг электр таъминотини яхшилаш учун ҳам 8,2 км 110 кВли электр тармоғи қурилиб, қуввати 6300 кВА бўлган “Сангардак” подстанцияси янгидан ишга туширилди. Бундан ташқари тоғли “Сангардак” маҳалласида 6,9 км узунликда 10 кВли,  7,4 км узунликдаги 0,4 кВли электр тармоғи янгиланди ва 1 дона 160 кВА трансформатор пункти ишга туширилди.

Қумқўрғон туманидаги “Арпапоя” маҳалласи “Оқбош” ва “Барот” аҳоли пунктларидаги 5 км электр тармоқларидаги симлар алмаштирилди ва 2020 йил бошларида 3 дона трансформаторнинг қувватларини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.