Пульс, яни юрак қискаришлар сони муҳим ҳаётий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Меъёрий ҳолат дақиқасига 60-100 тани ташкил қилади.
Юрак уриши ёшга қараб дақиқасига қуйидагича бўлади:
⏺ 0-1 ойликда — 120-190
⏺ 1-12 ойликда — 110-170
⏺ 1-4 ёш — 100-160
⏺ 4-6 ёш — 90-130
⏺ 6-8 ёш — 80-120
⏺ 8-10 ёш — 70 -110
⏺ 10-15 ёш — 60-100
⏺ 15-30 ёш — 60-80
⏺ 30-40 ёш — 55-95
⏺ 40-60 ёш — 50-95
⏺ 60-80 ёш — 70-90
Пульс ошишига олиб келадиган сабаблар қуйидагилар:
? Жисмоний юкламалар
? Руҳий-эмоционал ҳолатлар
? Дори воситаларини қабул қилиш
? Совқотганда ёки исиб кетганда
? Массаж ёки бошқа физиотерапевтик муолажалар олганда
Акбар Мадалиев
Кардиолог