Uncategorized

Йулларда ҳаракатланиш маданияти

Жорий йилнинг 4 март куни «Ватанпарвар» ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши тизимидаги Олтинсой туман ЎСТКда «Йулларда ҳаракатланиш маданияти», «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш» мавзусида туман ЎСТКда таълим олаётган ўқувчилар ўртасида Шўрчи туман ТРИБ бошлиғи майор Д.Эгамов ва катта инспектор сержант С.Азизовлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида, ўқувчиларнинг билимларни қай даражада ўзлаштираётганлари синовдан ўтказилди.

Савол-жавоблар асосида бўлиб ўтган учрашувда ўқувчилар олаётган билимларидан ўз хурсандчиликларини билдиришиб, ташкил этилган бундай тадбирларни янада кенгроқ ўтказиш таклифини беришди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan