Uncategorized

Мақсадимиз – суд идораларини “Адолат қўрғони”га айлантириш ҳамда суд органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат

        Суд органларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди ва Денов туманлараро иқтисодий суди томонидан «Суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва “Бир суд –  бир инстанция” фаолиятига бир назар» мавзуларида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Шўрчи тумани ҳокимининг матбуот котиби Н.Шоева, Денов туманлараро иқтисодий суди раиси З.Рустамов, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Ҳакимов ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси Музафар Ҳакимов ўз сўзида “Бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилиши муносабати билан бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилганлигини ҳамда одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинганлигини таъкидлаб, бу эса суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашга бош мезон бўлиб хизмат қилиши ҳақида  тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан йил бошидан буён жами 21 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши, 384 та маъмурий иш кўриб чиқилганлиги, 3 нафар шахсга нисбатан эса 2 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб ҳукм чиқарилганлиги ҳақида маълумот берди.

Очиқ мулоқотда сўз олган Денов туманлараро иқтисодий суди раиси З.Рустамов ўз сўзида: – Мақсадимиз суд идораларини “Адолат қўрғони” га айлантириш,  суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлашдан иборат, дея таъкидлаб, йиғилганларга суд қарорларининг адолатли, қонуний барқарорлигини таъминлашда суд томонидан жами 2020 йилда 2152 та иқтисодий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 41 таси суд буйруғи бериш тартибида кўрилганлиги, кўрилган ишларнинг 2006 таси қаноатлантирилганлиги,  95 таси рад этилган бўлса, 25 таси бўйича иш юритиш тугатилганлиги ҳамда суд томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид жами 2043 та иш кўрилганлиги, уларнинг фойдасига 19208.67  млн сўм ундирилганлиги ҳақида маълумот берди.

Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бўлими

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan