Uncategorized

Жорий йилнинг биринчи сентябр ойига қадар Сурхондарё вилоятидаги барча газ исътемолчиларнинг хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4840-сонли қарори ҳамда 2019 йил 9 июлда қабул қилинган “Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, нефть ва газ саноатини бошқариш тизимини молиявий соғломлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига табиий газ етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш шунингдек, ўзаро тўловларни тартибга солиш устувор вазифа этиб белгиланиб, унга илғор инновацион технологияларни жорий этиш назарда тутилган.
Мазкур меъёрий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 2- чорагидан бошлаб “АҚЛЛИ” электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари бошланди. Шу кунга қадар вилоят миқёсида 27 760 дан ортиқ табиий газ истеъмолчилари хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди.
Айни кунларда мазкур ишлар вилоятда жадаллаштирилиб, ҳисоблагичларни тез ва сифатли ўрнатиш учун жараёнларга махсус қурилиш-монтаж фирмаларини ҳам жалб қилиш кўзда тутилган. 2021 йилнинг 1 майгача Термиз шаҳри, 2021 йилнинг 1 сентябргача Сурхондарё вилоятидаги барча газ исътемолчиларнинг хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши белгиланган.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan