Uncategorized

САРИОСИЁДАГИ ПИЧОҚБОЗЛИК ТАФСИЛОТЛАРИ

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё туманининг “Гулобод” маҳалласида бир нечта фуқароларнинг таёқлар ва пичоқлар билан ўзаро жанжали акс этган видеоси тарқалди. Ушбу воқеа юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат ҳам билдирилди.

Унда келтирилишича, “Жорий йилнинг 10 февраль куни соат тахминан 14:30 Сариосиё тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи фуқаролар О.Т. ва ўртоғи М.Р. лар Сариосиё тумани “Нуробод” маҳалласида яшовчи поччаси фуқаро Р.М.нинг яшаш уйи ёнига гаплашиб олиш учун келиб, ўрталарида олдиндан бўлган низо сабабли жанжаллашиб қолишган. Фуқаро О.Т. ўзи билан олиб келган пичоқ билан поччаси фуқаро Р.М. ва қариндошлари Ф.М. ҳамда М.Ҳ. ларга кесилган жароҳатлар етказган”.

Мазкур ҳолат юзасидан мухбиримиз Сариосиё туманида бўлиб, воқеалар ривожи билан танишди. Хўш, аслида жанжал нимадан келиб чиққан эди?

Тўлиқ видеони кўриш  ? https://youtu.be/ikqp7NYqf8c

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan