Uncategorized

Деҳқон хўжалигига қарашли бўлган ер майдонини ўзгага томорқа сифатида расмийлаштирмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. ўғлининг номида бўлган деҳқон хўжалигига қарашли бўлган ер майдонидан 0,6 га ер майдонини фуқаро А.га туман “Ер мулк кадастри” ходимлари орқали томорқа сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 15,0 млн. сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan