Uncategorized

Санкт-Петербургда 15 ёшли қиз «Парацетамол»дан заҳарланиб реанимацияга тушди

Санкт-Петербургда 26 январга ўтар кечаси шифокорлар 15 ёшли қизчани Болалар шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимига олиб кетишди. Шифохонада унга «парацетамол»дан заҳарланиш ташҳизи қўйилган, деб хабар бермоқда “Невские Новости” ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб.

Қайд этилишича, қиз яшайдиган оиладаги уч нафар фарзанднинг ҳеч бири айни пайтда боғча ёки мактабга бормайди, барчаси уйда таълим олади. Қиз заҳарланган куни отаси хизмат сафарида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, парацетамол ҳаётий ва муҳим дорилар реестрига киритилган. Лекин унинг дозаси меъёридан ошиб кетганда жигар ва буйраклар фаолиятини жиддий равишда бузиши мумкин.

Фармакологлар катталар учун парацетамолнинг рухсат этилган дозаси кунига тўрт мартагача бўлган бир ёки иккита 500 мг таблеткалар эканлиги ҳақида огоҳлантиради. Дозани ошириб юбориш ҳолатларида дарҳол тез ёрдам чақиришингиз керак бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan