Сурия 14 йил ичида биринчи марта хорижга нефт сотди
Сурия 14 йил ичида биринчи марта хорижга нефт сотди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Савдо компанияси билан келишув доирасида хорижга 600 минг баррел хом нефт жўнатилди. Аниқлик киритилишича, жорий йилнинг август ойида АҚШнинг чекловлари бекор қилиниши билан экспортни тиклаш мумкин бўлди. Сурия…
Мирзиёев Си Сзинпин билан музокаралар ўтказди
Бугун, 2 сентябр куни Хитойга расмий ташриф доирасида Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон…
Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 800 дан ошди
1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистон шарқида рўй берган зилзила 800 дан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмишига олиб келди. Яна 2800 нафардан ортиқ инсон жароҳатланган. Бу ҳақда “Толибон” ҳукумати расмийси Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди. Вайроналар остидан омон қолганлар қидирилмоқда.“Маҳаллий расмийлар ва…
Хитой банклари Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда
Хитойнинг бир нечта молия муассасалари санкциялар таъсирида Россия билан ҳисоб-китобларни амалга оширишдан тўхтади. Хитойнинг бир нечта кредит-молия муассасалари Россия билан ҳисоб-китобларни тўхтатди. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. Улардан бири «Heihe Rural Commercial Bank» бўлиб, у санкцияларга тушиб қолмаган…
Ички ишлар органларида дронлардан фойдаланиш йўлга қўйилди
Жиноятчиликка мойил ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва аниқлаш мақсадида дронлардан фойдаланиш бошланди. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар хавфи юқори ҳудудларда безорилик, экология ва гиёҳвандликка оид қонунбузарликларни олдини олиш ҳамда назорат қилиш мақсадида дронлардан фойдаланмоқда. Ички ишлар вазирлиги Профилактика хизмати бошлиғининг ўринбосари…
Афғонистондаги кучли зилзила оқибатида 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Афғонистон шарқида, Покистон билан чегарадош ҳудудда 6,0 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Афғонистонда 31 август куни кечаси 6 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, Кунар ва Нангарҳор вилоятларида камида 622 киши ҳалок бўлди, 2 800 дан зиёд одам яраланди. Бу ҳақда…
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 24 октябрда янги шартнома имзолайди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи 1999 йилдан амал қилиб келаётган битим ўрнини босадиган янги келишувни имзолашга тайёрланмоқда. Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган табрикномасида Брюсселда 24 октябр куни бўлиб ўтадиган учрашувда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланишини маълум…
Нидерландияда расмий иш ҳафтаси 32 соатгача қисқартирилди
Нидерландияда иш ҳафтаси қисқаришининг асосий омиллари сифатида меҳнат бозоридаги аёлларнинг оилавий ҳаётга кўпроқ вақт ажратишига бўлган эҳтиёж кўрсатилади. Нидерландияда тўрт кунлик иш ҳафтаси тобора одатий ҳолатга айланиб, мамлакат меҳнат бозоридаги муҳим тамойилга айланмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди. Нидерландия…
АҚШ Ғазо секторида 10 йиллик протекторат ўрнатишни режалаштирмоқда
Трамп маъмурияти Фаластин экславидаги 2 миллион аҳолини вақтинча кўчириш ва 100 млрд долларлик инвестиция жалб этишни кўзламоқда. The Washington Post манбасига кўра, Доналд Трамп маъмурияти Ғазо секторида Америка протекторатини ўрнатиш ва икки миллион аҳолини вақтинча кўчиришни ўз ичига олган радикал режани…
Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида мактаблар хавфсизлиги ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг таълим муассасаларида янги ўқув йилини хавфсиз ва тартибли ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик вакиллари ва гарнизон бошлиқлари томонидан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги бир қатор умумтаълим мактабларида тайёргарлик ҳолати…