Oy: Iyul 2025

Ўзбеклар Labubu ўйинчоқларига 1,3 млрд сўм сарфлашди

Охирги икки ой ичида Ўзбекистон аҳолиси 110 минг доллардан ортиқ маблағини Labubu бренди остидаги ўйинчоқларга сарфлаган. Бундай оммавий харидлар ортида маркетплейслар орқали тренддаги маҳсулотларнинг тез тарқалиши ва интернет савдоси инфратузилмасининг кенгайиши турибди. UZ24.uz сайтига тақдим этган маълумотларига кўра, Labubu ўйинчоқлари…

Ўзбекистон ва Россия авиақатновлар сонини оширади

Москвада бўлиб ўтган музокараларда қуйидагилар ҳақида келишиб олинди: ▪️ Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари орасида ҳафтасига 1000дан ортиқ мунтазам қатновлар бажариш, ▪️3 та манзилини бирлаштирувчи “учбурчак” парвозларда авиакомпаниялар сони чекловини бекор қилиш, ▪️Ҳар бир авиакомпанияга 5 тагача шаҳарни танлаш ҳуқуқини бериш

Ўрта махсус ва касбий таълимда устозлар маоши янги тартибда белгиланади

2025 йил сентябридан ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ходимлари учун иш ҳақи тизими тубдан ўзгариши кутилмоқда. Ҳукумат қарор лойиҳасига кўра, устозлар, раҳбарлар ва ёрдамчи ходимлар маоши умумий ўрта таълим тизими билан тенглаштирилади, 2026 йилдан KPI асосида устамалар ҳам жорий…

Ғазода очлик қурбонлари 100 нафардан ошди

Ғазо секторида сўнгги бир суткада 15 киши очликдан ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери бу каби қурбонлар сони 101 нафарга етди. Бу ҳақда «Al Jazeera» телеканали Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таянилган ҳолда хабар берди. Охирги 24 соатда ҳалок бўлганлар орасида…

Мигрантларни текшириш ва эмлаш тартиби қайта кўриб чиқилиши мумкин

Россия собиқ бош санитар шифокори Геннадий Онищенко мамлакатга кирувчи мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва зарур ҳолларда эмлашни жорий этишни таклиф қилди. Бу ёндашув инфекцияларнинг олдини олишга қаратилган. Россия собиқ бош санитар шифокори Геннадий Онищенко мамлакатга киришдан олдин мигрантларни текшириш ва…

Толибон Қандаҳорда болалар ўйинчоқларини сотишни тақиқлади

Афғонистоннинг жанубий Қандаҳор вилоятида болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларни сотиш расман тақиқланди. Бу қарор маҳаллий тадбиркорлар бизнесига жиддий зарар етказаётгани таъкидланмоқда. Маҳаллий савдогарлар маълум қилишича, ҳудуддаги Толибон ҳукумати айниқса қўғирчоқлар ва болалар ҳайкалчаларин исотишга қарши чиқмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, болалар дўконлари…

Ҳиндистон Миллий тиббиёт комиссияси ҳинд талабаларини Чирчиқда ўқимасликка чақирди

Ҳиндистон Миллий тиббиёт комиссияси тўртта хорижий тиббиёт муассасасида — жумладан, Тошкент давлат тиббиёт университетининг Чирчиқдаги филиалида — бакалавр даражасида ўқишни қатъиян тақиқлади. Бу таълим муассасалари Ҳиндистон талабларига жавоб бермаслиги туфайли, у ерда таълим олган талабалар мамлакатда тиббиётчи сифатида рўйхатдан ўта олмайди….

АҚШ визаси учун янги 250 долларлик тўлов жорий қилинди

1 октябрдан бошлаб деярли барча хорижликлардан «Visa Integrity Fee» деб номланган қўшимча тўлов ундирилади. АҚШ ҳудудига турли мақсадларда ташриф буюрувчи фуқаролар 2025 йил 1-октябрдан бошлаб янги тўлов жорий этилиши билан юзма-юз келади. Энди туризм, иш, таълим ёки алмашинув дастурлари орқали…

Air India’нинг яна бир самолёти ёниб кетди

Ҳонгконгдан Ню-Деҳлига учган Air India’га тегишли Airbus A321 самолёти қўнганидан сўнг ёнғин юз берди. Электр генератори ёнган лайнердаги барча йўловчилар хавфсиз равишда эвакуация қилинган, деб хабар берди Reuters агентлиги. Air India авиакомпанияси 22 июл куни Ню-Деҳли халқаро аэропортида учиб келган…

Навоийда ҳавони ифлослаш эҳтимоли юқори бўлган заводлар аниқланди

Навоий вилоятидаги саноат ҳудудидан чиқаётган ғалати ҳид ва рангли тутун аҳоли ва мутахассислар ўртасида катта ташвиш уйғотмоқда. Шаҳар фуқаролари нафас йўлларига таъсир қилувчи ушбу ҳолатда ким айбдор эканини билишни талаб қилмоқда. Uzdiplomat таҳририяти томонидан олиб борилган журналистик суриштирув натижасида ҳудудда фаолият…