Kun: 06.10.2021

“Келажак лидерлари” ёшлар клуби фаоллари 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди

9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясида “Келажак лидерлари” ёшлар клуби фаоллари билан учрашув ўтказилди. Унда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Чори Қурбонов округ фаолияти, жойларда сайловга тайёргарлик жараёнларининг бориши ҳақида тушунча бериб ўтди. Мазкур президентлик сайлови илгариларидан фарқли янги сайлов кодекси…

ФВВ: Қамчиқ довони йўлида 4та машина ЙТҲга учради

6 октябрь куни соат 6:20ларда Қамчиқ довонида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, «Спарк» ортидан келаётган «Жентра», «Кобальт» ва «Жентра» русумли автоуловлар ҳам йўл-транспорт ҳодисасига учраган. «Қамчиқ»…

Ишончли вакил дастурда халқчил ғоялар мақсад қилинганлигини тушунтириб ўтди

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг ишончли вакили Артиков Абдурашид Зоирович Термиз шаҳар 26-сон ўрта умумтаълим мактабида сайловчилар билан сайловолди тарғибот ўтказди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар билан биргаликда ўқитувчи педагог –ходимлар, аҳоли вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этишди….

Илк марта овоз берувчи талаба-ёшларга сиёсий жараёнлар борасида тушунчалар берилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида миллий сайлов қонунчилигимиз ва жорий йилнинг 24-октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик жараёнларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси…

Бензин нархларини ошгани юзасидан расмий маълумот берилди

Энергетика вазирлики ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш ва маъмурий тартибга солишни қисқартириш, товарлар ва хизматлар бозорларида самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда нархларни бозор тамойиллари асосида шакллантиришга босқичма-босқич ўтиш бўйича…

“UzAuto Motors“ Туркманистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

4 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман форуми доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Turkmenistan Motors” АЖ Туркманистон ҳудудида автомобиль, қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида меморандум имзолади. Туркманистон расмий вакиллари мамлакатда Ўзбекистон билан ҳамкорликда транспорт воситаларини ишлаб…

АҚШ ҳарбий базаларини Ўзбекистонга жойлаштириш борасида музокаралар олиб борилмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистон АҚШ билан НАТОни Афғонистондаги операциясининг техникаси ва кучларини жойлаштириш учун ўз ҳарбий базаларини тақдим этиш бўйича музокаралардан бош тортди. Бу ҳақда РИА Новостига берган интервьюсида Содиқ Сафоев маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати принципиал равишда бундай мулоқотни ўтказа олмайди,…

Бугун мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади

Ўзгидромет 6 октябрь куни мамлакатимизда қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб…

Сурхондарёда қарздор ота фарзандларига алимент ўрнига Spark машинасини берди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида қарздор ота фарзандларига алимент ўрнига Spark машинасини берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2011 йил февраль ойидаги суд буйруғига асосан фуқаро Ж.Б.дан вояга…