Uncategorized

Ишончли вакил дастурда халқчил ғоялар мақсад қилинганлигини тушунтириб ўтди

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг ишончли вакили Артиков Абдурашид Зоирович Термиз шаҳар 26-сон ўрта умумтаълим мактабида сайловчилар билан сайловолди тарғибот ўтказди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар билан биргаликда ўқитувчи педагог –ходимлар, аҳоли вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Номзоднинг ишончли вакили номзод таржимаи ҳоли ва Дастурдаги ҳар бир бандлар хусусида таништириб ўтиб, Меҳнат қонунчилиги устуворлигига эришиш, ходимни эксплуатация қилишга қарши кескин кураш олиб бориш, мамлакат ялпи аҳолисининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, ҳар бир инсон бошпанага эга бўлишга ҳақли эканлигини эътироф этган ҳолда уй-жойларнинг нархини кескин камайтириш, ҳаммабоп ва ҳамёнбоп уйлар ижтимоий ҳимоянинг муҳим шарти эканлиги ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муниципал уйлар билан таъминлаш мақсад қилинганлиги тушунтириб ўтди

Салим Бозоров, Термиз шаҳар “Юлдуз” МФЙ раиси:

-Сайловолди дастури билан танишар эканмиз, мамлакатимизда ижтимоий соҳаси -фан, таълим, тиббиёт соҳалари янада ривожлантиришдаги фикр ва ғоялари барчага бирдай манзур бўлишига ишонаман. Хусусан, номзод сайловди дастурининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги аҳоли орасида тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзининг қарор топишига эришиш. Тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, “Тиббий маданият” тизимини яратиб, аҳолига замонавий, юқори технологияли, ихтисослаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш самарадорлигини янада ошириш ижтимоий тараққиётимизни янада жадаллаштиради, деб умид билдирамиз .

Шунингдек, маъруза давомида мамлакатимизда ва чет элда ишлаётган ёлланма ва мавсумий ишчиларга кенг шароитлар яратиб бериш, уларнинг меҳнати қадрланишини ва муҳофаза қилинишини, ишлаган меҳнатига яраша ҳақ олишини, меҳнат стажига қўшилишини ва келажакда муносиб пенсия олишини кафолатлаб бериш асосий ғоялар сифатида келтириб ўтилди.

Учрашув сўнгида мавзуга доир қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan