ЎЗБЕКИСТОН

Иккинчи мутахассисликка сиртқи таълим шаклида ўқиш мумкин бўлган йўналишлар эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги давлат ОТМларига сиртқи таълим шаклида иккинчи олий таълим олиш бўйича белгиланган таълим йўналишлари рўйхатини эълон қилди. Иккинчи олий таълимга қабул учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ikkinchitalim.edu.uz – веб-платформаси орқали онлайн амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш учун…

Абитуриент рухсатномаси кимларга берилмайди?

Давлат тест маркази “Aбитуриент рухсатномаси” кимларга берилмаслигини маълум қилди. – Тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга (улар ўзлари танлаган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари керак); – Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лекин тест синовлари учун…

Ўзбекистон Россия билан темир йўл қатновини тикламоқчи

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов «Россия темир йўллари» компанияси раҳбари Олег Белозёров билан темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги темир йўл орқали юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. 2019 йилда ўсиш ҳажми 4…

ДХХ 14 килограммдан ортиқ олтин қуймаларини мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний олтин айланмасининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги «Шарқ» йўл-патрул хизмати масканида 1975 йил Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланган А.Нуриддинов бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина…

Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вафот этди

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерали Нурматов вафот этди. Марҳум вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузуридаги COVID-19’га қарши курашни мувофиқлаштирувчи штаб раҳбари сифатида фаолият юритган. Шерали Нурматов 2020 йилнинг 22 август куни 61 ёшида ёндош касаллик сабаб вафот этган….

Ўзбекистон буюк британияга анор, қалампир каби мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британия бозорига экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимиз элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакиллари ўртасида…

АҚШда ўзбек рақс санъатини ўрганиш бўйича икки ҳафталик лойиҳага старт берилди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, Вашингтонда мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига тайёргарлик доирасида ўзбек рақс санъатини ўрганиш бўйича икки ҳафталик «Silk Road Dance Camp 2020» лойиҳасига старт берилди. Мазкур маданий тадбирда АҚШнинг 10 та штатидан вакиллар иштирок этмоқда. Иштирокчилар орасида Виржиния,…

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан соғайиб, ўз ишига қайтди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида даволанишдан сўнг буткул соғайиб, воҳага қайтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Foto: Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati Ҳокимлик томонидан эълон қилинган суратлардан Тўра Боболов Тошкентдан ҳарбий самолётда қайтганини пайқаш мумкин….

Самарқандда героин гиёвҳандлик моддасини сотаётган 65 ёшли шахс қўлга олинди

2020-йилнинг 5-август куни, тахминан, соат 10:00 да Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида тумандаги “Сатанг” маҳалласида яшовчи 65 ёшли фуқаро М.С. “Aнвар” исмли шахсга 1 миллион 200 минг сўмга 2 дона целлофан бўлагига қадоқланган…

Деновда ота фарзандининг 18 ёшигача тўланадиган 84 млн сўм алиментни олдиндан тўлади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Aлиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур ҳужжат билан алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш асослари белгилаб берилган….