ЎЗБЕКИСТОН

Табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади

Президент қарори билан, 2023 йил 1 майдан бошлаб янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади.

2023 йилда 1 147 та иссиқхоналар ва 250 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналари, 5 407 та ижтимоий соҳа объектларининг локал иситиш тизимлари кўмир ёқилғисига ўтказилади.

Республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan