ЎЗБЕКИСТОН

Намангандаги хонадонда газ портлади, 4 киши шифохонага ётқизилган

Бугун, 7 февраль куни соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани “Нуробод” МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари чиқишган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan