Абитуриент

ОТМларда анъанавий таълимга қачон қайтилиши борасида изоҳ берилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Абдували Ҳолиқов ОТМларда ўқишнинг анъанавий шаклига қачондан ўтилиши масаласига тўхталди. «Айни пайтда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ОТМларда ўқишни қайси шаклда олиб бориш масаласини кўриб…

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолатлар юзасидан Давлат тест марказининг расмий баёноти

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолатлар юзасидан давлат тест марказининг расмий баёноти 2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтган йиллардагига нисбатан ўзгача шароит ва вазиятда ўтказилмоқда. Ҳукумат қарорлари, жумладан, давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган йиғилишларда берилган…

Талабаларга қўшимча ётоқхоналар қурилади!

Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича барча қулайликларга эга бўлган замонавий талабалар турар жойларини қуриш мўлжалланган.  Президентнинг “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чоралари тўғрисида”ги қарори…

Иккинчи мутахассисликка сиртқи таълим шаклида ўқиш мумкин бўлган йўналишлар эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги давлат ОТМларига сиртқи таълим шаклида иккинчи олий таълим олиш бўйича белгиланган таълим йўналишлари рўйхатини эълон қилди. Иккинчи олий таълимга қабул учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш ikkinchitalim.edu.uz – веб-платформаси орқали онлайн амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш учун…

Абитуриент рухсатномаси кимларга берилмайди?

Давлат тест маркази “Aбитуриент рухсатномаси” кимларга берилмаслигини маълум қилди. – Тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга (улар ўзлари танлаган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари керак); – Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лекин тест синовлари учун…

Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар бошланди

20 август куни Ўзбекистон тажрибасида илк бор олий ўқув юртларига қабул имтиҳонларини очиқ спорт майдонларида ўтказиш амалиёти «МИСиС»дан бошланди. Имтиҳонлар ёзма тарзда «Математика», «Физика», «Информатика» ҳамда «Рус тили» фанлари бўйича уч кун давомида Олмалиқ шаҳри «Металлург» спорт мажмуасининг футбол майдонида ўтказилади….

Жорий йил 25 августдан соғлиқни сақлаш тизимидаги коллеж ва техникумларга онлайн қабул бошланади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг шу йил 11 августдаги 2-баёнига асосан, тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида…

Иккинчи мутахассисликка аризалар 31 августга қадар қабул қилинади

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 14 августдан 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланди. Онлайн рўйхатдан ўтиш http://ikkinchitalim.edu.uz портали орқали амалга оширилмоқда. Иккинчи олий таълим бўйича кириш синовлари…

Магистратура имтиҳонлари махсус жойларда онлайн ўтказилади – вазирлик

Магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар қайси ОТМни танлаганидан қатъи назар ҳар бир вилоятда ташкил қилинган махсус жойда компьютер орқали онлайн тарзда тест топшириғини бажаради. Бугун, 12 август куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Олий таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов магистратурага қай…

Вазирлик: «Бакалаврлар бир вақтнинг ўзида ҳам иккинчи мутахассислик, ҳам магистратурага ҳужжат топшириши мумкин»

ОТМнинг бакалавриат босқичини тамомлаганлар эндиликда ҳам иккинчи мутахассислик, ҳам магистратурага ҳужжат топшириши мумкин. Бу ҳақда 10 август куни ўтказилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди. «Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули 10 августдан бошланишини…