Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш учун фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш муддати истисно тариқасида 14 августдан 31 августгача (31 август куни ҳам) этиб белгиланди.
Онлайн рўйхатдан ўтиш http://ikkinchitalim.edu.uz портали орқали амалга оширилмоқда.
Иккинчи олий таълим бўйича кириш синовлари санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ ОТМлар қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.