Тез ёрдам ходимларини қўшимча рағбатлантириш: олтинсойлик фельдшер ва санитарлар нега норози?
Айни кунларда бутун дунёда синовли, таҳликали вазият юз бериб турибди. Фуқаролари ҳаётини сақлаб қолиш учун давлатлар COVID-19 билан жанг олиб бормоқда. Пандемик шароитдан келиб чиқиб, тиббиёт ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукумат томонидан Тез ёрдам ходимларининг қўшимча рағбатлантирилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бизга шу мавзу юзасидан фуқаро мурожаати келиб тушда. Мурожаатда хусусан шундай дейилган:
“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (458-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.
? Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:
? врачларга – 5 млн сўм;
? ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га 4 млн сўм;
? ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.
❗️Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.”
Ушбу қарор бўйича Олтинсой тез тиббиёт шифокорлари 5 миллиондан, ҳайдовчилар 3 миллиондан моддий рағбатлантирилди. Навбат фельдшерлар ва санитарларга келганда эса белгиланган 4 миллиондан пул маблағи пластик карталарга 2 миллион 600 минг қилиб ташланди. Фельдшерлар ва санитарлар, нега бизга 4 миллион эмас, кам ташладингиз, деб ҳисобчига мурожаат қилишганда ҳисобчидан “иш стажларингга қараб пул тақсимланди, пулнинг бори шу, бизга прокуратура “шунча пул берасан” деб айтган, кимга айтсанг айт, қаерга ёзсанг ёз” тарзидаги иддаоли жавобни олган.
Фельдшерлар ва санитарлар эса нима қилишини билмай қолишган. Шу масалада ижобий ёрдам сўраб мурожаат қилаяпмиз.”
Масъул раҳбарлар томонидан ушбу муаммога қонуний ечим ва ижобий натижа кутиб қоламиз.