ЖАМИЯТ

Ўқитувчилар ноутбук ва планшетлар билан тўлиқ таъминланади

Халқ таълими вазирлиги умумий ӯрта таълим мактабларини ноутбук ва планшетлар билан таъминлаш бӯйича «Алиф Молия» МЧЖ билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ҳамкорликдаги дастур Тошкентнинг учта, 144-сонли, 217-сонли ҳамда 222-сонли мактабларни техника билан таъминлашдан бошланди.

Ҳозирги кунда ӯқитувчиларни ноутбук ва планшетлар билан таъминлаш имтиёзли дастури фақат Тошкентнинг ӯзидагина эмас, балки Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириляпти.

Бугунги кунда мазкур дастурни Бухоро, Жиззах ва Ӯзбекистоннинг бошқа шаҳарларида давом эттириш режалаштирилган. Шунингдек таклиф этилаётган жиҳозлар ассортиментини кенгайтириш имконияти кӯриб чиқиляпти, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan