Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида ҳарбий прокурор ва ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Термиз ҳарбий прокурори Жасорат мактаби йиғинида иштирок этаётган 100 нафар ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари, уларни қийнаётган масалалар ва муаммолар муҳокама этилди ҳамда тегишли ёрдамлар кўриб чиқилди.

Ёшлар ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларни эркин баён этдилар ва жавоблар олдилар. Шунингдек, олий ҳарбий билим юртига ўқишга кириш, муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик сақируви резервига хизмат бориш истагини билдирган бир гуруҳ ёшларнинг муаммолари шу жойда ҳал қилинди.

Ушбу учрашув ёшларни Ватанга садоқат ва хизматга бўлган руҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.