ЎЗБЕКИСТОН

Яна бир йўналиш учун «Зулфия» мукофотини бериш таклиф қилиняпти

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Зулфия номидани давлат мукофотини тиббиёт (медицина) соҳаси учун алоҳида йўналиш сифатида беришни назарда тутувчи Президент фармони лойиҳасини эълон қилди.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида тиббиёт йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизларни Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаб бориш йўлга қўйилади.

Лойиҳада, жумладан, 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-2326-сон Фармонга тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда Давлат мукофоти билан тақдирлаб бориш билан боғлиқ харажатларнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш каби масалалар ҳал қилинган.

Ўз навбатида, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ҳукуматга таклифлар киритиши белгиланмоқда.

Маълумот учун, ушбу лойиҳа Президент Мирзиёевнинг 2025 йил 1-2 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича 25-сонли Баённинг 87-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan