ЖАМИЯТ

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 34 йиллик байрами муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Tермиз шаҳридаги “Матбуот уйи” биносида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Янги Ўзбекистонда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигининг янги босқичи: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Суҳбатда мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар ва давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan