ДУНЁ

Россияда коронавирусга қарши эмлаш препатини синовдан ўтказиш бошланди

Бугун 18 июнь куни “Известия” нашри Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб, коронавирусга қарши вакцинани Москвадаги “Бурденко” номли ҳарбий госпиталда биринчи маротаба 18 нафар кўнгиллиларда синаб кўриш бошланди, деб хабар тарқатди.  Таъкидланишича, ҳозирга қадар кўнгиллилар томонидан саломатликларига доир шикоятлар билдирилмаган.  Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бир неча кундан сўнг дастлабки хулосалар олингач, эмлаш бошқа, айни пайтда “Бурденко” госпитали мутахассислари назоратида карантинда сақланаётган кўнгиллиларга қўлланади.

Препарат бир муддат илгари Мудофаа вазирлигининг Марказий илмий тадқиқот институтида йирик ва майда жониворларда синаб кўрилгани айтилмоқда. Клиник синовларни июль ойида ниҳоясига етказиш режалаштирилаётгани келтириб ўтилган, хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan