ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Андархон“чегара постида оёққа скотчланган дорилар аниқланди

Қўшни давлатдан Ўзбекистонга келаётган фуқаро 183 дона “Натрия Аденозинтрифосфат“ номли сифати кафолатланмаган дори воситаларини оёқларига скотчлаган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлганда ушланди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Андархон“ чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали қўшни давлатдан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган фуқаро тўхтатилиб белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Ўтказилган текширувларда божхона ходиминг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияланмаган оёқларига скотч билан ёпиштириб божхона назоратидан яширилган, 183 дона “Натрия Аденозинтрифосфат“ номли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan