
Полша оила, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлиги 30 июндан иш вақтини қисқартириш бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширади, деб хабар берди The Warsaw портали.
Ходимлар учун уч хил таклиф берилмоқда:
- Ҳафтасига тўрт иш куни (маошлар олдингича қолади)
- Иш куни 8 соатдан 6 соатга қисқаради
- Қўшимча таътил
2027 йилнинг ноябрига қадар ушбу қонунни тўлиқ қабул қилиш мўлжалланган.
Ушбу синов иш берувчиларнинг чўнтагига зарар қилмайди: компаниялар ва давлат тузилмалари иш жадвалини ўзгартириши учун 1 млн злотийгача олади.
Таъкидланишича, иш соатларининг қисқариши расман фойдали, масалан, Францияда ЯИМ 81 фоизгача ўсган.