
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят қон қуйиш марказида ва унинг ҳудудий бўлимларида «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.

Эрта тонгдан бошланган мазкур акцияда партиянинг барча ходимлари, партия аъзолари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда кўнгиллилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа турли соҳа вакиллари, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирок этишди.
Шунингдек, Жарқўрғон туманида ҳам хайрия акцияси бўйича тиббиёт ходимларидан иборат сайёр бригадаси ташкил этилиб, Жарқўрғон тумани Жануби ғарбий махсус ҳарбий округи 54831- ҳарбий қисмида кўнгилли ҳарбийлар ҳам бемор болажонлар учун қон топширди.

-Бир томчи қон бутун бир ҳаёт демакдир. Кимнингдир кичик ёрдами ким учундир катта маънога эга, бебаҳо мурувват.-дейди ҳарбий аскар, кўнгилли донор Улуғбек Ғуломов. Ўзгалар соғлиғи ва ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз қонидан берувчи кишилар қарори ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Донорлик – шарафли ёрдам, мислсиз савоб, хайрли эҳсондир. Мен ҳам акцияга доир эълонни эшитиб, кўнгилли равишда қон топширдим. Ўйлайманки, менинг қоним бемор болажонларга ҳаётга умид бағишлайди.
Мазкур болаларнинг саломатлигига қаратилган акция вилоят бўйлаб қизғин давом этяпти.
Гулшод Турсоатова, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби