
“Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси”га старт берилди.
Тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади. “Yapon Mahorat Nuri” курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади. У ерда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ва ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатилади.
Шунингдек, WiseBridge махсус онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти яратилмоқда. Ушбу платформа 2025 йил июнь ойида фаолиятни бошлайди.