
“Ўзбек болалар адабиёти. Кичкинтой китобхонлар учун катта ҳикоялар” номли танланган ҳикоялар тўплами турк тилига таржима қилинди.
Тошкент давлат шарқшунослик университетида ушбу китобнинг тақдимоти бўлди.
Китоб ёзувчи Нормурод Норқобилов қаламига мансуб. Унга болаларда ватанга, ота-онага ва табиатга севги-муҳаббат туйғуларини тарбияловчи “Қуёш ботмайдиган юрт”, “Ўғил”, “Оқбўйин”, “Капалак”, “Тошбақа” каби ўттиздан ортиқ қисса ва ҳикоялар киритилган.
Таржима асарнинг дунё юзини кўришида университетнинг ёш ижодкорлардан иборат таржимонлар гуруҳи, профессор-ўқитувчилар меҳнати сингди.