
АҚШ шанба оқшомида Яман марказидаги Ал-Байда вилоятидаги техник мактабга беш марта ҳаво ҳужуми уюштирди
“Америка қирувчи самолётлари Ал-Байда вилояти шарқидаги Ас-Саумаа туманидаги саноат-техника мактаби биноларига беш марта ҳаво ҳужуми уюштирди”, — деди манба.
Агентликка яна бир маҳаллий манбанинг маълум қилишича, АҚШ самолётлари Яман шимоли-ғарбидаги Саада вилоятидаги Ансор Аллоҳ (ҳусийлар) позицияларига учта ҳаво ҳужуми уюштирган.
Ўз навбатида, ҳусийлар назоратидаги “Ал Масираҳ” телеканали Яман ғарбидаги Ходейда провинцияси ҳам ўққа тутилганини маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп 15 март куни ҳарбийларга Ямандаги Ансор Аллоҳ (ҳусийлар) ҳаракатига қарши «қатъий ва кучли» чоралар кўришни буюрди. АҚШ Марказий қўмондонлиги мамлакат Америка манфаатларини ҳимоя қилиш учун кенг кўламли операция бошлаганини айтди. Ҳусий ҳукуматининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шу вақт ичида АҚШнинг Ямандаги авиазарбалари оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.