STATISTIKA

Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 %га ошган.

Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

савдо соҳасида — 7 255 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 2 639 та

саноат соҳасида — 2 314 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 1 758 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 1 618 та

қурилиш соҳасида — 1 111 та

ахборот ва алоқа соҳасида — 742 та

ташиш ва сақлаш соҳасида — 620 та

бошқа соҳаларда — 3 289 та. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan