STATISTIKA

Ўзбекистонда энг кўп ўлим қайд этилган ҳудудлар маълум қилинди

Статистика агентлиги Ўзбекистонда жорий йил январь–июнь ойларида қайд этилган ўлимлар сони ва сабабларини маълум қилди.

Инфографика: Статистика агентлиги

Биринчи ярим йилликда республикда вафот этганлар сони 81,4 минг кишини ташкил этди (2023 йил мос даврида 79,6 минг киши). Шундан эркаклар 44,4 минг кишини, аёллар 37 минг киши бўлди. Январь–июнь ойларида ҳаётдан кўз юмганлар сони шаҳарларда 46 мингтага, қишлоқларда 35,4 мингтага етди.

Мамлакатда олти ой ичидаги энг кўп ўлимлар февраль ойида (8 335 эркак, 7 042 аёл) қайд этилган.

Ярим йил мобайнида ўлим ҳолатларининг 58,4 фоизи қон айланиш тизими касалликлари сабаб юз берган. Шунингдек, 9,4 фоиз ўлимларга ўсимталар, 6,6 фоизига нафас олиш аъзолари касалликлари, 5,3 фоизига бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар сабаб бўлган. Қолган 4,1 фоиз одам овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,1 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 15,1 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Инфографика: Статистика агентлиги

Январь–июнь ойларида ўлимлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилоятида қайд этилди — 8 905 та. Ўз навбатида Фарғона вилоятида(8 463 та), Тошкент шаҳрида (7 924 та), Андижон (7 559 та) ва Қашқадарё (7 415 та) вилоятларида вафот этганлар сони бошқа ҳудудлардагидан кўп бўлган.

Ўлимлар сонининг нисбатан кам улуши Сирдарё вилоятида кузатилган —2 072 та. Шу билан бирга, Навоий (2 249 та), Жиззах (2 962 та), Хоразм (4 241 та) ҳамда Бухоро (4 397 та) вилоятларида қолган ҳудудларга қараганда ўлимлар кам қайд этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan