ДУНЁ

МДҲ давлатларидан бирида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак ушланди

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларидан бирида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Айбланувчи Қирғизистон фуқароси бўлиб, ўз мамлакатида ушланган. У халқаро террорчи ташкилот аъзоси бўлиб, ҳозирда тергов изоляторида сақланмоқда. Эркак МДҲ давлатларидан бирида яширин гуруҳ таркибида теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган.

Унинг яширин Telegram аккаунтлари орқали қилган барча ҳаракатлари террорчи ташкилотлардан бирининг эмиссарлари томонидан мувофиқлаштирилган. Жиноятни содир этишга уринишдан олдин Н.Р. халқаро террор ташкилоти раҳбарига содиқликка қасамёд қилган.

В Кыргызстане задержали члена террористической организации, планировавшего  теракт в СНГ - Oxu.az

Жиноят иши доирасида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси разведка хизматлари билан биргаликда террорчилик гуруҳининг бошқа иштирокчиларига нисбатан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan