
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Хитойнинг “Zhongtong Bus Holdings Co., Ltd” компанияси,CIB банки ҳамда “SINOSURE” суғурта ташкилоти вакиллари билан видеоконференсалоқа шаклида музокаралар ўтказилди.
Музокаралар давомида Термиз, Олмалиқ ва Тошкент шаҳарларига замонавий автобусларни харид қилиш лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Термиз шаҳрида жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида «Термизтранспортхизмат» МЧЖ томонидан 100 дона замонавий автобус сотиб олиш режалаштирилмоқда.
Ушбу лойиҳа шаҳар аҳолиси учун қулай, хавфсиз ва самарали транспорт хизматларини ташкил этишга хизмат қилади.