
Инсон саломатлиги учун зарур бўлган дори дармон воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган масъулияти чекланган жамияти билан шартнома расмийлаштириб, тиббиёт муассасалари учун зарур бўлган дори воситаларини еткиздириб беради. Бироқ, дори воситаларини қабул қилиб олган жамият томонидан шартнома шартларига мувофиқ тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли, ўртада 1 миллиард 744 миллион 417 минг сўмлик қарз пайдо бўлади.
Дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона маблағ етишмаслиги сабабли, фаолиятида молиявий бўшлиқлар пайдо бўлиб ҳатто ишчи ходимларига ҳам ойлик маошларини беришда муаммолар юзага келади.
Шундан сўнг, Термиз туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Дўстмуродов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинди ҳамда 13 та автотранспорт воситаларига нисбатан тақиқ қўйилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор жамият ҳисобидан 1 миллиард 744 миллион 417 минг сўм асосий қарздорлик ҳамда унга ҳисобланган 34 миллион 888 минг сўм сўм ижро йиғими ҳам ундириб олиниши таъминланди.
Ундирилган пул маблағлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг ҳисоб рақамларига йўналтирилди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси