
Судандаги икки қишлоққа сўнгги уч кунда жангарилар ҳужум қилиши оқибатида 200 дан ортиқ тинч аҳоли вакили қурбон бўлди. Хориж матбуоти ёзишича, ҳужум Тез қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан уюштирилган.
«Тез қўллаб-қувватлаш кучлари ҳарбийлар йўқ ҳудудда қуролсиз одамларга ҳужум уюштириб, уларни судсиз қатл этишган, босқинчилик ва талончилик қилишган», — дейилади Суданда уруш бошланганидан буён инсон ҳуқуқлари бузилишини қайд этиб келаётган юристлар баёнотида.
Ҳужумлар уйлар ва инфратузилманинг қасддан вайрон қилинишига ҳам қаратилгани боис мамлакатда гуманитар инқироз янада чуқурлашиб боряпти.